четверг, 3 октября 2013 г.

Сулаймон Хикматлари 5-кисм

1 Ўғлим  , донолигимга эътибор бер, ақл–идрокимга қулоқ сол,
2 токи фаҳм–фаросатинг йўқолмасин, билиминг сақлансин.
3 Бузуқ аёлнинг тилидан бол томади, сўзлари — малҳамдай юмшоқ,
4 аммо оқибати заҳардай аччиқ, ханжардай ўткирдир.
5 Оёқлари ўлим томон юради, қадамлари Ўликлар диёрига  етаклайди.
6 У ҳаётга олиб борадиган йўлга эътибор бермайди, йўллари беқарор, ўзи буни билмайди.
7 Ўғлим  , менга қулоқ сол, сўзларимдан чиқма.

Сулаймон Хикматлари 4-Кисм

1 Ўғилларим, отангизнинг панд–насиҳатларига қулоқ солинглар, эътибор бериб фаросатли бўлинглар.
2 Сизларга яхши сабоқ бераман, сўзларимдан юз ўгирманглар.
3 Мен ота–онамнинг ёлғиз, ёш ўғли эдим.
4 Болалигимда отам менга шундай дерди: “Сўзларимни юрагингга жо қилиб, амрларимни бажаргин, шунда яшайсан.
5 Доно бўл, идрокли бўл, уларни унутма, сўзларимдан чиқма.
6 Доноликдан юз ўгирма, сени ҳимоя қилади, уни севгин, сени асрайди.
7 Доноликнинг боши шудир, доно бўл, бор–йўғингни бериб бўлса ҳам идрок ол  .

понедельник, 29 июля 2013 г.

Cулаймон Хикматлари 3-кисм

1 Ўғлим  , сўзларимни унутма, амрларимни юрагингда сақла. 
2 Улар умрингга умр қўшади, ҳаётинг тинч бўлади. 
3 Абадий севгини асло тарк этма. Бўйнингга маржон қилиб тақиб ол, юрагинг қаърига ёзиб қўй. 
4 Худо ва одамлардан шафқат, идрок топгин. 
5 Ўз ақл–идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. 
6 Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди  . 

воскресенье, 28 июля 2013 г.

Cулаймон Хикматлари 2-кисм

1 Ўғлим  , насиҳатларимни қабул қилиб, амрларимни юрагингда сақласанг, 
2 Доноликка қулоқ солиб, қалбингни фаҳм–идрокка очсанг, 
3 Фаросатга ташна, идрокка чанқоқ бўлсанг, 
4 Уни кумуш излагандай изласанг, яширин хазина қидиргандай қидирсанг, 
5 Эгамиздан қўрқиш  нималигини тушунасан, Худо кимлигини биласан. 
6 Чунки доноликни Эгамиз беради, билим ва идрок Унинг оғзидан чиқади. 
7 У тўғри одам учун нажот сақлайди, тўғри юрадиганга Ўзи қалқон бўлади. 
8 Адолатли инсонни ҳимоя қилади, Унга содиқ бўлганнинг йўлини қўриқлайди. 

пятница, 26 июля 2013 г.

Фарғона вилоятида насроний эр-хотин жаримага тортилди




Ўзбекистон туманида истиқомат қилувчи Иброҳим Ҳайдаров уч фарзанднинг отаси. Муқам жойда ишламай, бирор юмуш билан шуғулланмади ҳам. Бекорчилик ўз таъсирини кўрсатдими, 2004 йилда турмуш ўртоғи О. Ҳайдарова билан ўз эътиқодидан кечиб, христиан динини қабул қилишга қарор қилади. Бу ҳам етмагандек, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи варақаларни уйида сақлаб келади, дея ёзади «Маънавият» газетаси. 2013 йил 23 март куни Ўзбекистон тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида Ғаниобод қишлоқ фуқаролик йиғинига қарашли Комилчўл қишлоғида тадбир ўтказилди. Оляхон ва Иброҳим Ҳайдаровлар яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилиб, 3 дона диний мавзудаги китоб, 2 дона диний қўлёзмалар ёзилган дафтар ва етти дона варақалар олиб қўйилди. Фарғона давлат университети Ахборот-таҳлил гуруҳи суд-адабиётшунослик экспертизасининг хулосасига кўра, далилилий ашё тариқасида олинган диний адабиётлар матнларида конституцион тузумга қарши қаратилган бирон бир

Cулаймон Хикматлари 1-кисм

1 Исроил шоҳи Довуд ўғли Сулаймоннинг  Ҳикматлари. 
2 Бу ҳикматлар донолик ва насиҳатни ўргатади, ҳикматли сўзларни тушунтиради, 
3 Ақлли кўрсатмаларга, тўғрилик, адолат, одилликка эга қилади, 
4 Соддаларга  идрок, ёшларга билим, фаҳму фаросат беради. 
5 Донолар тинглаб билимини кўпайтирсин, идрокли эса йўл–йўриқ олсин. 
6 Бу ҳикматлар — маталларни, жумбоқларни, дононинг сўзларини ва топишмоқларини тушуниш учундир. 
7 Эгамиздан қўрқиш  — бутун билимларнинг бошидир  . Донолик ва насиҳатдан нафратланган эса нодондир  . 
8 Ўғлим  , отанг насиҳатларига қулоқ сол, онанг ўгитларини рад этма, 
9 Чунки улар бошингга гўзал гулчамбар, бўйнингга маржондайдир. 
10 Ўғлим, агар гуноҳкорлар сени йўлдан урмоқчи бўлса, бўйин берма.