Ўзбекистон туманида истиқомат қилувчи Иброҳим Ҳайдаров уч фарзанднинг отаси. Муқам жойда ишламай, бирор юмуш билан шуғулланмади ҳам. Бекорчилик ўз таъсирини кўрсатдими, 2004 йилда турмуш ўртоғи О. Ҳайдарова билан ўз эътиқодидан кечиб, христиан динини қабул қилишга қарор қилади. Бу ҳам етмагандек, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи варақаларни уйида сақлаб келади, дея ёзади «Маънавият» газетаси. 2013 йил 23 март куни Ўзбекистон тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида Ғаниобод қишлоқ фуқаролик йиғинига қарашли Комилчўл қишлоғида тадбир ўтказилди. Оляхон ва Иброҳим Ҳайдаровлар яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилиб, 3 дона диний мавзудаги китоб, 2 дона диний қўлёзмалар ёзилган дафтар ва етти дона варақалар олиб қўйилди. Фарғона давлат университети Ахборот-таҳлил гуруҳи суд-адабиётшунослик экспертизасининг хулосасига кўра, далилилий ашё тариқасида олинган диний адабиётлар матнларида конституцион тузумга қарши қаратилган бирон бир
диний экстремистик оқимга ундовчи ғоялар мавжуд эмас, бироқ ушбу адабиётлар чет мамлакатларда миссионерлик фаолиятини юритиш мақсадида чоп этилган диний адабиётлар ҳамда ушбу қўлланмалардан ўзбек миллатига мансуб бўлган этник мусулмонларнинг фойдаланиши динлараро ва миллатлараро низоларни келтириб чиқариши мумкинлиги маълум бўлди. Суд И. Ҳайдаровга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 33-моддасини қўллаб, энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида, яъни 795.900 сўм жарима жазосини тайинланди. О.Ҳайдаровага ҳам МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан энг кам иш ҳақининг 5 баробари, яъни 397.950 сўм жарима белгиланди. Далилий ашё тариқасида олиниб, Ўзбекистон тумани ИИБнинг далилий ашёларни сақлаш бўлимида сақланаётган 3 дона диний мавзудаги китоб 2 дона диний қўлёзмалар ёзилган дафтар ва 7 дона диний варақалар йўқ қилинди. - See more at: http://uz.ca-news.org/news:19630/#sthash.wPLtoyQI.TfYvJhSv.dpuf
Комментариев нет:
Отправить комментарий